Биз оч қолмаймиз: Қудратхўжаев Ўзбекистондаги маҳсулотлар билан боғлиқ вазият ҳақида

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолатлари пайдо бўлиши билан боғлиқ чеклов чоралари жорий этилди. Шерзод Қудратхўжаев университетда дарслар қандай ташкил этилиши ҳақида сўзлаб берди ҳамда озиқ-овқат борасида ўзбекистонликларни тинчлантирди.
Sputnik

Хавфли COVID-19 вируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда бир қатор чеклов чоралари кўрилмоқда. Хусусан, халқаро ҳаво ва темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди, мактаб ўқувчилари, талабалар ва болалар боғчалари тарбияланувчилари уйларига жўнатилди, оммавий тадбирлар бекор қилинди ва кинотеатрлар ёпилди.

Озиқ-овқат маҳсулотларига нархларнинг асоссиз равишда кўтарилишини олдини олиш учун Давлат солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ҳодимларидан ташкил топган махсус ишчи гуруҳи тузилган.

Халқаро пресс-клуб раиси, Журналистика ва оммавий ахборот воситалари университети ректори Шерзод Қудратхўжаев университетнинг ушбу мураккаб даврда амалга оширган чора-тадбирлари ҳақида Sputnik нашрига сўзлаб берди.

“Ҳа, аксарият талабалар ўзларининг ритмини йўқотмасликлари ва ўқув жараёнидан четга чиқмасликлари учун кетишни хоҳламадилар. Аммо бу зарурий чора, ҳамма буни тушунади. Ҳозир биз масофавий маъруза форматлари устида ишламоқдамиз. Биринчидан, бу дастурий фанлари - ўзбек, рус ва инглиз тиллари, журналистика назарияси ва бошқа фанлар. Аммо бундан ташқари, университет шу икки ҳафта ичида талабаларга фаолликни йўқотмасликлари ва уларга ҳаётнинг турли жабҳаларида ўзини кўрсата олиш имкониятлари борасида мотивацион дарс бериши мумкин бўлган таниқли маърузачиларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда”, - дея тушунтирди Қудратхўжаев.

Шунингдек, у ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишидан кейин республикада коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича муҳим чоралар кўрилганлигини қўшимча қилди. Бугун улар ўз самарасини бера бошлади. Эндиликда давлат органлари ва ҳукуматнинг иши, иложи борича, масофадан ишлаш режимига ўтказилди ва мавжуд барча муаммолар эса зудлик билан ҳал қилинмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигига келсак, ўзбекистонликлар учун ташвишланадиган нарса йўқ.

Кутилмаган эпидемия сабаб Ўзбекистон бозорларидаги вазият қай томонга ўзгарди?

“Бугун оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ва блогерлар иштирокида рейдлар ўтказилмоқда – ва умуман олганда вазият тинч. Дастлабки соатлар ичида кейинчалик учун кўпроқ маҳсулот сотиб олишни истаган одамлар бўлди, аммо ҳозир ҳамма тинчланди. Мамлакатимиз табият иномларига бой ва мен ҳеч қандай муаммо ва ташвишланишга асос йўқлигини кўряпман. Биронтасида етишмовчилик ёки кимдир оч қолиши хавфи йўқ. Масалан, ҳайвонларни кузатиб, улар олдиндан озиқ-овқатни ғамлаб қўйишини кўрмаймиз. Мисол учун, кўк кит уч тонна балиқни истеъмол қилади ва одамга жуда ҳам кам озиқ-овқат керак, шунинг учун етмай қолади деб қўрқишга не ҳожат", - дея таъкидлади Шерзод Қудратхўжаев.

Шу билан бирга, у ватандошларни ортиқча ваҳимага берилиб, маҳсулотлар танқислигини юзага келтирмаслик, шунингдек, озиқ-овқат ва тиббий буюмлари бўйича чайқовчилик қилмасликка чақирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ 10 та ҳолат қайд этилган, деярли барча беморлар чет элга сафарида бўлганлар ёки чет элдан келганлар билан алоқада бўлишган.