АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари ўтказилди

Сиэтлдаги Kaiser Permanente Washington Research тадқиқот институти синовларида жами 45 нафар кўнгилли иштирок этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Америкалик олимлар одамларда коронавирусга қарши вакцинасининг клиник синовларини бошладилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Сиэтлдаги Kaiser Permanente Washington Research тадқиқот институти синовларида жами 45 нафар кўнгилли иштирок этмоқда. Улар ой давомида икки дозадан вакцина оладилар.

Препаратнинг биринчи инъекцияси кичик технологик компанияда ишлайдиган менежерга киритилди.

Вакцина қачон тайёр бўлиши ҳозирча номаълум.

Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришга танлов эълон қилди

Коронавируснинг тарқалиши

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус эпидемиясини пандемия, деб эълон қилди. Европада энг мураккаб вазият Италия, Испания ва Францияда юзага келган. Россияда айни вақтда 93та COVID-19ни юқтирганлик ҳолати рўйхатга олинган.

Ўзбекистонда коронавирусни юқтирган беморлар сони 8 нафарга етди. Пойтахт Тошкент шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг коронавирус инфекцияси юзасидан туғилган саволларига ўз вақтида жавоб қайтариш мақсадида 1003 рақами билан колл-марказ ташкил этилган.

Ушбу марказда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 200дан ортиқ малакали мутахассислари томонидан жавоб қайтарилмоқда.

Бир сутка давомида 20 мингдан ортиқ фуқароларнинг мурожаатларига жавоб қайтарилди.