ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди ва муҳим тавсияларга амал қилишларини сўради.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ва инсон фаровонлигини ҳимояси назорат қилиш бўйича федерал хизмат (Роспотребнадзор) ахборотига кўра, Россия ҳузуридаги коронавирус инфекция билан касалланиш бўйича бир нечта ҳолат қайд этилган.
Ўзбекистон элчихонаси ва бош консулликлари томонидан Россиянинг ваколатли марказий ва ҳудудий органлари билан алоқалар ўрнатилган ва доимий мулоқот олиб борилмоқда, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият доимий кузатув остига олинди.
2020-йил 16-март ҳолатига кўра Россияда янги инфекция билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Элчихона ватандошларни ваҳимага берилмаслик ва хотиржамликка чорлаб, янги вирус билан касалланишнинг олдини олиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилишларини сўради:
- жамоат жойлари: савдо марказлари, спорт ва бошқа оммавий тадбирларга боришдан тийилиш, тиғиз вақтда жамоат транспортидан фойдаланмаслик;
- жамоат жойларида бир марталик тиббий ниқобдан (респиратор) фойдаланиш ва уни ҳар 2-3 соатда алмаштириш;
- ўткир респираторли вирус инфексиясига (ОРВИ) оид сезиларли белгилар (йўтал, аксириш, бурундан сув оқиши) бор инсонлар билан бир хонада бўлиш ва яқин алоқага йўл қўймаслик;
- кўчадан қайтганда, бегона одамлар билан мулоқот қилингандан сўнги қўлларни сув ва совун орқали ювиш;
- гаджетлар, компютерлар ва бошқа техника, шунингдек, доимий фойдаланадиган мебелларни мунтазам равишда дезинфекциялаш;
- имкон даражасида қўл бериб кўришиш ва қучоқлашувлардан воз кечиш;
- фақат ўзингизники бўлган шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш (сочиқ, тиш тозалаш воситалари);
- имкон даражасида кўз, бурун ва оғизни қўл билан ушламаслик;
- эпидемиологик вазият ёмон бўлган мамлакатларга сафарга қилишдан воз кечиш;
Тиббиёт мутахассисларининг маълумотларига қараганда, коронавирус инфекция билан касалланишнинг асосий белгилари тананинг юқори ҳарорати, бош оғриғи, заифлик, йўтал, нафас олишнинг қийинлашуви, мушакларда оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳамда ич кетиши ҳисобланади. Касаллик билан боғлиқ белгилар юзага келган тақдирда, зудлик билан 103 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, тез тиббий ёрдам чақириш лозим.
Мавзуга доир қўшимча ахборотларни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ҳамда Владивосток, Екатеринбург, Казан, Новосибирск, Ростов-на-Дону ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги бош консулхоналари ҳузурида ташкил этилган Ишчи гуруҳларга қўнғироқ қилиб олиш мумкин.
Ўзбекистон ТИВ Оператив штаби Оператив штаб телефонлари: +998 71 233 28 28, +998 97 136 51 51 (мобил)
Call center: – 1164
Telegram:: +99897 136 51 51
ТИВ электрон почтаси: info@mfa.uz