Самарқанддаги йўловчи ташиш транспортлари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинмоқда

Дезинфекция ҳаракатлари Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси, Санитария ва эпидемиология осойишталик агентлигининг Самарқанд шаҳар бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Коронавирус эпидемияси аниқлангач, Самарқандда ҳам унинг тарқалиши ва олдини олишга қаратилган жиддий дезинфекция чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Шаҳарда фаолият кўрсатаётган автобекатлар, автостанциялар ва барча турдаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт воситалари  ҳар 4 соатда,  йўналишга чиқиш ва қайтишда дезинфекция қилинмоқда.