Коронавирусга чалинганлар аҳволи қониқарли - ССВ

Коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган эпидемиологик суриштирув ва барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда - ССВ .
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлари аҳволи қониқарл, ваҳимага берилмасдан, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. 

– Ҳозирга қадар коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар бемор  клиникамизда ётқизилган. Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стантдартлар асосида даволанмоқда, – дейди Вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев. – Беморлар шифокорлар томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган. Умумий аҳволи доимий кузатувга олинган. Айни пайтда беморларимизнинг аҳволи қониқарли.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу инфекцияга чалинган беморларни даволаш учун барча шароит яратилган. Жумладан, тиббиёт муассасалари зарур дори-дармон воситалари ҳамда  мутахассислар билан етарли даражада таъминланган. Шу боис аҳолидан ваҳимага берилмасдан, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилган ССВ хабарида.