2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатнинг марказий қисмида (Хубей провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги авж олгани ҳақида хабардор этганди.
Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлигини аниқладилар, кейинчалик касалликка расмий COVID-19 номи берилди.