Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришга танлов эълон қилди

Лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка йўл қўйилмаганлиги, талаблар асосида шакллантирилганлиги бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги республикада COVID-19 коронавирусга қарши самарали курашиш, касалликнинг кириб келишини олдини олиш мақсадида амалий лойиҳалар танловини эълон қилди.

Лойиҳа мавзулари:

  • “Коронавирусли инфекциялар патогенезини чуқур таҳлили асосида уларга қарши кураш ва даволаш технологиясини яратиш” бўйича бажарилиши икки йилга мўлжалланган амалий лойиҳа (умумий молиялаштириш ҳажми – 2,0 млрд сўм);
  • “COVID-19 коронавирус штаммларини аниқлаш учун молекуляр-генетик диагностикум яратиш” бўйича бажарилиши бир йилга мўлжалланган амалий лойиҳа (умумий молиялаштириш ҳажми – 1,5 млрд сўм).

Муҳим шартлар: Қоғоз шаклда тақдим этилган лойиҳалар илмий-тадқиқот институтларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари, олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари томонидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари имзолаган йўлланма хати асосида қабул қилинади.

Шифокорлар коронавируснинг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда

Электрон рўйхатдан ўтказилган лойиҳалар 2020 йилнинг 15 апрелига қадар вазирлик биносида қабул қилинади.

Батафсил маълумот Инновацион ривожланиш вазирлиги сайтида келтирилган.

Ўзбекистон янги коронавируснинг ҳудудига кириб келишини олиш мақсадида турли чоралар кўрмоқда.

Бугунги кунда мамлакат коронавирус кенг тарқалган Жанубий Корея, Италия, Япония, Эрон, Испания, Франция, Буюк Британия мамлакатлар билан вақтинча авиалоқаларни тўхтатиб қўйган.

UzAirways компанияси ўнлаб давлатларга рейсларни бекор қилди.
Қолаверса, қатор халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари кейинга қолдирилган.