WhatsApp янги функцияни ишга туширди

Таъкидланишича, фойдаланувчи мустақил равишда хабарлар сақланишининг давомийлигини танлаши (бир соатдан бир йилгача) ёки функцияни ўчириб қўйиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. WhatsApp ижтимоий тармоғи автоматик равишда хабарларни ўчириб ташлашни фаоллаштиришга имкон берадиган янги функцияни ишга туширди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Таъкидланишича, фойдаланувчи мустақил равишда хабарлар сақланишининг давомийлигини танлаши (бир соатдан бир йилгача) ёки функцияни ўчириб қўйиши мумкин. Хабарларни автоматик равишда ўчирилиши ҳам гуруҳ, ҳам оддий мулоқот учун кўзда тутилган.

Функция фаоллаштиришганда хабарни жўнатиш вақти кўрсатгичи ёнида соат шаклидаги кичик бир белги жойлашган бўлади.