Мирзиёев ташрифидан сўнг Хоразмнинг уч туманида ҳоким ўзгарди

Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифидан сўнг Янгибозор, Ҳазорасп, Янгиариқ туманларига янги ҳоким тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Хоразм вилоятининг Янгибозор, Ҳазорасп, Янгиариқ туманларига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилди.

Халқ депутатлари учта туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган.

2018 йилдан Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Қурбанов Ўктамбой Янгибозор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Хивада Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

2018 йилдан Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Ўктам Машарипов Ҳазорасп тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шунингдек, Янгиариқ тумани ҳокими Махсуд Саидов расман эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу лавозимга Мухаммедмурад Худайберганов тайинланди. Худайберганов 2019 йилдан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига сафар қилиб,  ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишишган эди.