Маҳкумларнинг пенсияси уларнинг шахсий ҳисобварақларига тушади

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ҳукуматнинг 2020 йил 12 мартдаги 145-сонли қарори билан Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистонда қанча маҳкум пенсия олаётгани маълум бўлди  

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига  ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги  Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Бунда, мазкур шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колония маъмурияти орқали маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиб берилади.