Путин Конституцияга тузатишлар тўғрисидаги қонунни имзолади

Агар овоз бериш жараёнида иштирок этганларнинг ярмидан кўпи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватласа, янгиланган Конституция овоз бериш жараёни натижалари эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Президент Владимир Путин Конституцияга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар берди РИА Новости.

Чинакам оила – бу ота ва она: ўзбекистонликлар Путин позициясини қўллаб-қувватлайди

Бош қонундаги ўзгаришлар президент, ҳукумат аъзолари ва турли даражадаги давлат мансабдорларига нисбатан илгари сурилаётган янги талабларга бағишланиб, давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий кафолатларини мустаҳкамлайди, парламент ваколатлари доирасини ўзгартиради, федерал ҳудудларнинг бегоналашини тақиқлайди, рус тили мақомини белгилайди.

Ушбу ҳафтада Конституцияга киритилган ўзгартишларни Давлат думаси ва Федерация кенгаши, шунингдек, Россиянинг 85та региони парламентлари маъқуллади.

Терешкова президентлик муддатини бошидан ҳисоблашни таклиф этди >>>

Эндиликда президент тузатишларyи Конституциявий судга йўналтириши керак бўлади. Конституциявий суд, ўз навбатида, қонун Конституцияга мос келишини 7 кун ичида ҳал этиши лозим бўлади. Агар мос келмаса, жараён тўхтатилади, агар тузатишлар Конституцияга жавоб берса, давлат раҳбари киритилган ўзгартишлар матни бўйича умумроссия референдуми кунини белгилайди.

Бунда, лаёқатсиз ва маҳкумлардан ташқари, 18 ёшдан катта бўлган барча россияликлар овоз беришда иштирок этишлари мумкин бўлади.

Овоз бериш 22 апрель кунига режалаштирилган, ушбу кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда.

Сўнгра МСК 5 кун давомида натижаларни ҳисоблаб чиқади ва яна уч кундан сўнг эълон қилади. Агар овоз бериш жараёнида иштирок этганларнинг ярмидан кўпи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватласа, янгиланган Конституция овоз бериш натижалари эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.