Баҳодир Қурбонов Тожикистонда ўтказиладиган спецназ машғулотларига келади

Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳарбий Кучларининг махсус кучлари бўлинмалари Душанбе яқинида қўшма машғулотлар ўтказмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов 14 март куни Тожикистондаги "Фахробод" ҳарбий полигонига келади. У ерда Ўзбекистон ва Тожикистон махсус қўшинларининг қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилмоқда, деб хабар қилди "ИнфоШОС".

Ўзбекистон армияси - Марказий Осиёда энг қудратли армиялардан бири

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий идоралари раҳбарлари — Шерали Мирзо ва Баҳодир Қурбонов — машғулотларнинг фаол иштирокчиларига эсдалик совғаларини топширадилар. Сал кейин вазирлар мамлакатлар ўртасида ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Душанбедан 30 километр жануброқда жойлашган "Фахробод" полигонида бўлиб ўтаётган машғулотларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спецназ қўшинлари ротаси ва Тожикистон Қуролли кучларининг уч рота махсус қўшинлари қатнашмоқда.

Ҳарбийлар машғулотлар давомида икки давлат чегарасини бузиб ўтган шартли террорчи гуруҳларни зирҳли техника, артиллерия, авиация ва ўқотар қуроллар ёрдамида яксон қилишни режалаштиришган.