Коронавирус туфайли қўшимча таътил берилмайди - ХТВ

ХТВ таълими вазирлиги мактабларда коронавирус туфайли таътил берилиши ҳақидаги хабарни инкор қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ўқув дастурида белгиланган таътилдан ташқари қўшимча таътиллар берилмаслини маълум қилди. 

Мактаб ўқувчилари 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил олдинданрежалаштирилганидек - 7 кун давом этади”, – дейилади вазирлик хабарида. 

Бироз олдин ижтимоий тармоқларда коронавирус туфайли  21 мартдан сентябр ойигача мактабларда таътил эълон қилиниши ҳақидаги миш-миш тарқалган эди. Халқ таълими вазирлиги мазкур маълумот нотўғрилигини маълум қилади.