Жаҳонда аёллар ҳуқуқи билан боғлиқ вазият қандай - БМТ вакили фикри

Бутун дунёда оналар ўлими даражаси сезиларли камайди. Қачонлардир аёллар учун ёпиқ бўлган касбларда бугун аёллар раҳбарлик лавозимида фаолият юритмоқда. Шундай бўлса-да, ҳозирча ҳамма муаммолар барҳам топган эмас, тенглик учун кураш давом этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Сўнгги 25 йилда эркаклар ва аёллар ҳуқуқлари тенглиги соҳасида эришилган катта ютуқларга қарамай, айни вақтда бирорта давлат ушбу соҳадаги муаммолар тўлалигича ҳал этилган, дея баёнот бера олмайди, БМТ барча давлатларни ҳуқуқлар тенглиги учун курашни давом эттиришга чорлаб қолади, деб хабар қилди Россия Федерациясида БМТ Тараққиёт дастури бўйича масъул бўлган вакил Рашид Алуаш.

Тошкентда ёшлар гендер асосидаги зўравонлик ҳақида ўз фикрларини билдиришди

"Пекин декларацияси қабул қилинганидан сўнг орадан 25 йил ўтиб, дунё айниқса соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида гендер тенгликка яқинлашди. Бутун дунёда оналар ўлими даражаси сезиларли камайди. Қачонлардир аёллар учун ёпиқ бўлган касбларда бугун аёллар раҳбарлик лавозимида фаолият юритмоқда. 140дан ортиқ мамлакат ўз Конституциясида гендер тенгликни кафолатламоқда. 150дан ортиқ давлат эса жинсий хиралик тўғрисида қонун қабул қилди",- деди Алуаш.

Шундай бўлса-да, ҳозирча ҳамма муаммолар барҳам топган эмас, тенглик учун кураш давом этмоқда.

"Бугунги кунда 2 миллиард 500 миллион нафар аёл қонуний равишда эркаклар каби қарор қабул қилиш имкониятидан чекланган. Тахминан 650 миллион аёл ва қизлар 18 ёшга тўлгунга қадар турмушга узатилган. Аёлларнинг 35%и жинсий шериги ёки бошқа кишилар томонидан зўравонликка учраган", - деди у.

"Аммо манфаатдор томонлар кўраётган барча чораларга қарамай, бирорта давлат йўқки, аёллар ҳолатини яхшилаш бўйича масалалар тўлалигича тартибга солинган, дея айта оладиган. Шу муносабат билан БМТ доимо мамлакатларни гендер муаммосига чуқур эътибор қаратишга чақириб келади. Бу бизнинг умумий мажбуриятимизга айланиши даркор", - деб таъкидлади Алуаш.