Uzbekistan Airways хориж фуқароларига чипталарни жарима тўловисиз қайтармоқда

жорий йилнинг март-апрел ойларида Париж, Лондон, Франкфурт, Тел-Авив, Бангкок, Куала-Лумпурдан бўлган Uzbekistan Airways қатновлари орқали Ўзбекистонга сафарини режалаштираётган хорижий фуқаролар учун авиачипталарни жарима тўловисиз қайтариш имконияти тақдим этилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Uzbekistan Airways коронавирус сабабли хориж фуқароларига жарима тўловисиз чипталарни қайтаришини эълон қилди.

"Любая бизнес хороша": фирибгарлар коронавирусга қарши туморларни сотувга чиқарди

"Ўзбекистон Республикасига бир қатор мамлакатлардан келган йўловчилар кириб келиши бўйича ўрнатилган чекловлар туфайли 2020-йилнинг март-апрел ойларида Париж, Лондон, Франкфурт, Тел-Авив, Бангкок*, Куала-Лумпурдан* бўлган Uzbekistan Airways қатновлари орқали Ўзбекистонга сафарини режалаштираётган хорижий фуқаролар учун авиачипталарни жарима тўловисиз қайтариш имконияти тақдим этилади", - дейилади компания хабарида.

* Ўзбекистон Республикасига Сингапур, Гонконг, Макао, Тайвандан келган йўловчилар.

Янги коронавирус инфекцияси

Ўтган йилнинг охирида ХХР ҳукумати келиб чиқиши номаълум пневмония эпидемияси ҳақида хабар қилган эди. Сўнгра мутахассислар томонидан касаллик қўзғатувчиси - янги коронавирус эканлиги аниқланди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия ҳақида эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича 110дан зиёд мамлакатларда 125 минг киши янги турдаги коронавирус билан беморланган, улардан 4625 нафари вафот этган, 68 мингдан зиёди шифо топган.

Россия Федерациясида коронавирусни юқтирганлик билан боғлиқ 34та ҳолат қайд этилган.

Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов 12 март кунига қадар Ўзбекистонда биронта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаганлигини расман маълум қилди.