Туркия Идлибдан оғир қуролларни қайтаришдан бош тортди

Туркия Идлибдан оғир қуролларни қайтаришдан бош тортди. Март бошида Россия ва Туркия президентлари Москвадаги олти соатлик музокаралардан сўнг Идлиб провинциясидаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олишганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Турк қўшинлари Идлибдаги кузатув пунктларидан оғир қуролларни олиб чиқмайдилар. Бу ҳақда РИА Новости Туркия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Россия ва Туркия Идлиб бўйича кўплаб масалалар юзасидан келишувга эришди

Идлибда вазият 27 феврал куни Хайят Таҳрир аш-Шом* террорчилари Сурия ҳукумат кучлари позицияларига кенг кўламли ҳужум уюштирганидан кейин кескинлашди. САР армияси бунга жавобан зарба берди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, у ерда бўлмаслиги керак бўлган турк ҳарбийлари ҳам ўққа тутилган. Натижада Туркия армиясининг 36 аскари ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Жароҳатланган турк ҳарбийлари тўғрисида маълумот олгандан сўнг, Россия томони Сурия қўшинлари томонидан ўт очишни тўлиқ тўҳтатиш чораларини кўрди ва ўлган ва ярадор турк ҳарбийларини Туркияга хавфсиз эвакуация қилиниши таъминланди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий-космик кучлари бу ҳудудда ишлатилмаганлигини таъкидлади.

5 март куни Россия ва Туркия президентлари Москвадаги олти соатлик музокаралардан сўнг Идлиб провинциясидаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олдилар.

Россия ва Туркия, шунингдек, илгари тузилган келишувларга: 2017 йилдаги деэскалация ҳудудларини яратиш бўйича келишувга ва 2018 йилги Сочи меморандумига содиқлигини яна бир бор тасдиқладилар.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.