Шавкат Мирзиёев Хивада Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Хивадаги президент мактабида яратилган шароитларни кўздан кечирди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Кеча, 12 март куни, Шавкат Мирзиёев Хивадаги Президент мактаби билан танишди, деб хабар беради матбуот ҳизмати.

"Биз жуда катта марра олганмиз. Уларга эришишда сизлардай ёшларга ишонамиз ва суянамиз. Мураккаб синовлардан ўтиб, бу мактабга кириб, катта йўлга қадам қўйдингиз. Бу ерда зўрларнинг зўри ўқийди. Сизни шундай тарбиялагани учун ота-оналарингизга мендан раҳмат айтинглар. Бу аввало уларнинг, улар билан бирга менинг ҳам бахтим, бутун миллатимизнинг бахти", - деди Президент.

Бу ерда Президент мактаби стандартлари асосида энг замонавий шароит яратилган. Жорий ўқув йилида 5-10 синфларга жами 144 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинган. Уларга дарс бериш учун 9 нафар хорижлик мутахассис, 21 нафар тажрибали ўқитувчиларимиз жалб қилинган.

Шавкат Мирзиёев Хивада Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябр ойида Шавкат Мирзиёев илғор архитектура ечимлари асосида қурилган ва энергия тежайдиган технологиялар билан жиҳозланган "Замонавий мактаблар" ни яратишни маъқуллади.

Шавкат Мирзиёев Хивада Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

Президент, шунингдек, раҳбар ва профессор-ўқитувчилар таркибига қўйиладиган талабларни, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, бадиий адабиётлар ва бошқа адабиётлар билан таъминланиш даражаси, ўқув жараёни, шунингдек дарсдан ташқари тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни топширди.

Шавкат Мирзиёев Хивада Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

2020-2022 йилларда Ўзбекистонда "Замонавий мактаб" лойиҳаси доирасида таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун жами 4,05 трлн.сўм йўналтирилади.

Шавкат Мирзиёев Хивада Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди