ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Беларусь ТИВ раҳбари Владимир Макей билан суҳбатда АҚШ Беларусьга нефть етказиб беришга тайёрлигини тасдиқлади ва савдо бўйича делегацияни юборишга ваъда берди, деб хабар қилди ёзма баёнотда Давлат департаменти расмий вакили Морган Ортагус.
"Давлат котиби америка компанияларининг Беларусга дарҳол рақобатбардош бозор нархида нефт сотиш истагини тасдиқлади. Давлат котиби ва ташқи ишлар вазири бизнес линиясида иккиёқлама алоқалар ҳажмини ошириш салоҳиятини, шу жумладан, сал кейинроқ Минскка савдо бўйича мустақил ташкил этилган олий мартабали америка делегацияси келиши бўйича режаларни ҳам муҳокама қилдилар", - деб баёнот қилди Ортагус.
Аёл сўзларига кўра, Помпео шунингдек, Макейга 1 феврал куни Минскдаги қабул учун миннатдорлик билдирган ва Беларус суверенитетини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.