Қурилиш вақтида Оҳангарон йўлига олиб борувчи Махтумқули кўчаси тўсиб қўйилган, бироқ ҳайдовчилар илтимосига кўра яна ҳаракатланиш учун очилди.
Кўприк қўрилишида бошқа ишлар якунланмоқда. Объект республикада ягона ҳисобланади.
Биринчи қават – бу Паркент ва Оҳангарон йўлларини боғлайдиган узунлиги 500 метр бўлган олтита қаторли туннел;
Иккинчи қават - диаметри 329,2 метр бўлган айланма йўл ўтказгич;
Учинчи - Махтумқули кўчасини “Шарқий” аэропорти билан боғлайдиган олтита қаторли эстакада.
Кўприкда ҳаракатланиш светофорсиз бўлади.
Янги объект ҳақида Sputnik Ўзбекистон видео лавҳасида томоша қилишингиз мумкин.