Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors фаолиятини танқид қилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси "UzAuto Motors" томонидан автомобил нархлари ошириши нақадар асосланганини текширади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Монополияга қарши кураш қўмитаси “UzAuto Motors” АЖ томонидан нархларнинг оширилиши бўйича ўз баёнотини эълон қилди.

Қўмита хабарида айтилишига қараганда, UzAuto Motorsга давлат томонидан кўплаб имтиёзлар берилишига қарамасдан, компания улардан самарали фойдаланмаган, маҳсулот таннархи фақат 2%га пасайтиришга эришилган.

UzAuto Motors автомобиль нархларини нега оширганини изоҳлади

Иккинчидан, компаниянинг ички бозордаги нархлари ташқи бозордаги нархларидан 20-50 %гача қиммат. Солиштириш учун:  “АвтоВАЗ” АЖ маҳсулотларининг ички бозордаги нархлари Ўзбекистон ҳудудидаги нархларидан 30-40 %га арзон.

Учинчидан, компания томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари суистеъмол қилиниши ҳолатлари кўплаб учраётгани ва юқори сегментдаги автомобилларни республикага импорт қилишда компания монополия устуворлигига эгалиги қайд этилган.

Ушбу ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAuto Motors” АЖ томонидан автомобиллар нархлари оширилиши қай даражада иқтисодий асосланганлигини ва адолатли шаклланганлиги аниқлаш учун корхонанинг тадбиркорлик фаолиятини текширишга қарор қилган. Айни дамда ушбу текширишни ўтказишга рухсат олиш ишлари амалга оширилмоқда, дейилган хабарда.