Ҳиндистон чет эл фуқароларига виза беришни тўхтатди

Визалар бериш ва аввалги визаларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб қўйиш ҳолати жорий йилнинг 13 март кунидан 15 апрел санасигача кузатилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ҳиндистонда чет эл фуқароларига янги визалар бериш ва аввалги берилган визаларнинг амал қилиш муддати тўхтатиб қўйилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Парранда, чўчқа ва янги. Ўтган пандемия нимани ўргатди

Визалар бериш ва аввалги визаларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб қўйиш ҳолати жорий йилнинг 13 март кунидан 15 апрел санасигача кузатилади.

Бу ҳақда COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ҳиндистон ҳукумати қарор қилган бўлиб, Ҳиндистон эшиги фақат дипломатлар ва БМТ ходимлари учун очиқ бўлади.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига ўта зарурат бўлмаган ҳолда Ҳиндистонга боришдан тийилиб туришни тавсия қилмоқда.

Хитой, Италия, Эрон, Корея республикаси, Франция, Испания ва Германияга борган барча шахслар Ҳиндистонга келишлари билан 14 кунлик карантинга жойлаштириладилар.