Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида мавқеини сезиларли яхшилади

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг яхши кўрсатгичга эришган: айрим кўрсатгичлар бўйича дунёда етакчи поғоналарни эгаллаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон 2020 йилги қонун устуворлиги рейтингида мавқеини тўрт поғонага яхшилади.

World Justice Project халқаро ташкилоти қонун устуворлиги янги жаҳон рейтингини эълон қилди.

Жорий йилда Ўзбекистон умумий рейтингда 128 та мамлакат ичида 92-ўринда қайд этилган.

Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида мавқеини сезиларли яхшилади

Сўнгги бир неча йил ичида республика айрим кўрсатгичлар бўйича ўз мавқеини сезиларни даражада яхшилаган:

  • тартиб ва хавфсизлик (дунёда 11-ўрин ва МДҲ мамлакатлар орасида 1-ўрин);
  • коррупция йўқлиги (бир йил ичида мамлакат 6 поғона юқорилаб, дунёда 89-ўринни эгаллаган).
Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида мавқеини сезиларли яхшилади

МДҲ мамлакатлар орасида Ўзбекистон энг яхши суръатни кўрсатган.

Жорий йилда ҳисоботдаги мамлакатлар сони 128 тага етган (Косово ва Гамбия қўшилган).

WJP қонун устуворлиги рейтинги ҳукумат институтлари ваколатларини чеклаш, коррупция даражаси, давлатнинг очиқлиги, қонун устуворлиги ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳуқуқ тартиботи, фуқаролик суди ва жиноий суддаги адолат кўрсаткичлари асосида тузилади.