Тожикистонда ўзбек-тожик ҳарбийлари “террорчиларни яксон қилишади”

Машғулотлар давомида икки давлат чегарасини бузиб ўтган шартли террорчи гуруҳларни зирҳли техника, артиллерия, авиация ва ўқотар қуроллар ёрдамида яксон қилиниши режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги “Фахробод” дала-ўқув майдонида “Ҳамдўстлик – 2020” ўзбек-тожик ўқув машғулотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Маросимда сўз олганлар ҳар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси сабаб мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг тобора мустаҳкамланиб бораётгани ҳарбий ҳамкорликларга ҳам катта йўл очиб бергани таъкидлашди. Ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу ўқувлар шубҳасиз, қўшни давлат ҳарбийларининг бир-бирини яхши англашига хизмат қилади.

Тожикистонда ўзбек-тожик ҳарбийлари “террорчиларни яксон қилишади”

Таъкидланишича, ҳарбийлар машғулотлар давомида икки давлат чегарасини бузиб ўтган шартли террорчи гуруҳларни зирҳли техника, артиллерия, авиация ва ўқотар қуроллар ёрдамида яксон қилишни режалаштиришган.

Мазкур ўқув машғулоти ҳар икки давлат мудофа кучларининг жанговарлигини ошириш, уларнинг тажриба алмашишлари, бир-бирини яхши англашлари мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирликларининг махсус кучлари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Тожикистонда ўзбек-тожик ҳарбийлари “террорчиларни яксон қилишади”

Бундан аввал ўзбек-тожик ҳарбийларининг илк қўшма машғулоти 2018 йилда имзоланган ҳарбий ҳамкорликдан сўнг ўша йилнинг сентябрь ойида Тожикистоннинг “Чорух-Дайрон” ўқув маркази базаси ҳамда “Нурафшон” полигонида ташкил этилган.