Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 12 март куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 12 март куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди”, - дейилган хабарда.

Президентнинг олдинги вилоятга ташрифи 2018 йил ноябрида амалга оширилган эди. Ўшанда Шавкат Мирзиёев вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан бевосита танишган эди.