Россияда доллар курси яна кўтарилди

Москва биржаси маълумотларига кўра, Россияда доллар курси 74 рублдан ошди. Рубл 2016 йилдаги салбий кўрсаткичини янгилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. 2016 йил март ойидан бери доллар курси биринчи марта 74 рубл чизиғини кесиб ўтди. Буни Москва биржа маълумотлари тасдиқлаб турибди. РИА Новости хабарига асосан.

Қирғизистонда доллар кескин кўтарилди

Савдолар бошидан АҚШ валютаси 0,87 рублга кўтарилиб, 73,82 рублни ташкил қилди. Евро эса 1,14 рублга ошди ва 83,29 рублни ташкил қилди.

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияси эълон қилинганидан кейин рубл тўрт йиллик салбий кўрсаткичини янгилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, 114 та мамлакатда умумий инфекцияланган сони 125800 кишини ташкил этган, 4615 киши вафот этган.

Шунингдек, ОПEК + битими қулаганидан кейин нефт нархининг пасайиши валюта бозорига таъсир қилади.