Россия ва Туркия Идлиб бўйича кўплаб масалалар юзасидан келишувга эришди

Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар Россия ва Туркия Идлибга оид музокараларда аксарият масалалар бўйича келишиб олишга муваффақ бўлганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Россия ва Туркия Идлибга оид музокараларда аксарият масалалар бўйича келишиб олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

“Идлибда ҳарбийларимизнинг бўлиб туриши давом этади, уларни олиб чиқиб кетиш ҳақида гап бормаяпти”, - дея турк вазири сўзларидан иқтибос келтирган NTV телеканали.

АҚШ Туркияга Сурияда қўшимча ёрдам тақдим этиши мумкин

Идлибдаги вазият 27 февралдан кейин “Ҳаят Таҳрир аш-Шош”* террорчилари сурия армияси позицияларига йирик кўламли босқинни амалга оширганидан сўнг кескин тус олган эди. Ҳукумат қўшинлари томонидан жавоб зарбаси берилган. Россия Мудофаа қўмитаси ахборотига кўра, зарбага жангарилар билан бирга у ерда бўлмаслиги керак бўлган турк қўшинлари ҳам дуч келганлар. 36 нафар турк аскари ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бунга жавобан Анқара Сурия шимолий-ғарбида “Баҳор қалқони” деб аталувчи янги ҳарбий амалиётни бошлаб юборди.

Россия Идлибдаги вазият кескинлашувининг асосий сабабларидан бири сифатида Анқаранинг 2018 йил 17 сентябрдаги рус-турк меморандумининг асосий мажбурияти бажармагани, жумладан, Туркия ҳукумати билан мулоқот қилишга тайёр қуролли мухолифатни террорчилардан ажратиб ололмаганлигини маълум қилди.

Бешинчи март куни Москвада Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув якунида томонлар тўхтатиш тўғрисида келишиб олдилар. Шунингдек, Москва ва Анқара М-4 автомагистрали бўйлаб, унинг шимолий ва жанубидан олти километр масофада хавфсизлик йўлагини ташкил қилишга келишиб олдилар. 2018 йилги Сочи меморандумига содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.