Марғилонда киракаш “Дамас”чилар ёппасига маъмурий қамоққа олинди

19 нафар “Дамас” ҳайдовчилари пиёдалар ўтиш йўлакчаси олдига ҳамда йўлнинг қатнов қисмига бетартиб туриб олишган. Сўнгра тартибсизликни бартараф қилиш мақсадида келган ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунишмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Марғилон шаҳрида ЙПХ инспекторларининг қонуний талабига бўйсунмаган 19 нафар ҳуқуқбузар ҳайдовчи маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, шаҳар марказидаги Б.Марғилоний кўчасидаги савдо мажмуаси рўпарасида Марғилон - Фарғона шаҳарлари ва Қиргули мавзеси йўналишларида киракашлик билан шуғулланувчи “Дамас” ҳайдовчилари ушбу кўчадаги пиёдалар ўтиш йўлакчаси олдига ҳамда йўлнинг қатнов қисмига бетартиб туриб олишган.

Марғилонда киракаш “Дамас”чилар ёппасига маъмурий қамоққа олинди

Ўз ҳаракатлари билан пиёдалар ва бошқа ҳайдовчиларнинг ҳаракатига халал беришган. Мазкур тартибсизликни бартараф қилиш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари етиб келишади.

Аммо “Дамас” ҳайдовчилари ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фуқаролар осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этишган.

Марғилонда киракаш “Дамас”чилар ёппасига маъмурий қамоққа олинди

Орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган жами 19 нафар ҳуқуқбузар “Дамас” ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Марғилон шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судининг қарори билан 6 нафарига 15 сутка, 8 нафарига 10 сутка, 5 нафарига 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.