Қутидан сакраб чиққан аёл Нурмагомедовни қаттиқ қўрқитиб юборди - видео

Картон қутидан сакраб чиққан ва россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовни қўрқитиб юборган аёл - мураббий Мендес томонидан ташкиллаштирилган антиқа ҳазил эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Аралаш яккакураш бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавер Мендес антиқа ҳазил уюштирди.

Бу ҳақдаги видеоролик Мендеснинг Instagram’даги саҳифасида жойлаштирилган.

Мураббий UFC чемпионига интервьюдан олдин "энг яхши спорт кийими бор" дея, картон қутини текшириб кўришини айтади.

Спортчи қутига яқинлашганида, унинг ичида кутилмаганда аёл сакраб чиқади ва жангчини қўрқитиб юборади.

Нурмагомедов ҳазилни тўғри қабул қилди. Чемпион ўз навбатида қутида ит яширинган деб ўйлаганини айтади.