Эксперт: Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун кўп ҳаракатларни амалга оширди

Афғонистоннинг шимолида ҳукм сурган “нотинчлик ва кескинлик”, шубҳасиз, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонни хавотирга солади.
Sputnik

Афғонистонда муайян келишувга эришилади, ҳокимият барқарорлашади ва савдо йўллари очилади, деб ҳисоблайди россиялик шарқшунос Василий Кравцов.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон шимолида ҳукм сураётган “нотинчлик ва кескинли”, шубҳасиз, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонни хавотирга солади.

Толибон Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Ўзбекистон ҳаракатларини қайд этди

“Туркманистон ва Ўзбекистон узоқ вақт давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун саъй-ҳаракатларни амалга оширди”, - деди эксперт "Россия сегодня” ХААда ўтказилган матбуот анжуманида.

Кравцовнинг сўзларига кўра, шунга қарамай, ушбу давлатлар вазият барқарорлашади деган асосли умидда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ билан битим имзоланганидан уч кун ўтгач, "Толибон"* жангарилар мамлакатдаги вайронагар фаолиятини қайта бошладилар.

Буларнинг барчаси сиёсий сайловлардан кейин кучайган сиёсий инқироз фонида рўй бермоқда. Энди мамлакатда қўшҳокимиятчилик ўрнатилди: бир томондан қонуний сайланган президент Ашраф Ғани, иккинчи томондан, президент сайловлари натижаларига рози бўлмаган бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ.

* Россияда ва бошқа бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Эксперт: Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун кўп ҳаракатларни амалга оширди