ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Маҳаллий аҳоли Кениядаги Гарисса туманидаги қўриқхонада оқ жирафа ва унинг боласи қолдиқларини топишди. Браконерлар жониворларни ўлдиришган деб тахмин қилинмоқда.
Ҳозирги вақтда дунёда фақат битта эркак оқ жирафа омон қолди.
10 март куни қўриқхонанинг расмий саҳифасида қайғули хабар пайдо бўлди: ходимлар бир неча ой олдин ғойиб бўлган иккита оқ жирафанинг қолдиқларини топдилар.
Жирафаларнинг қолдиқлари ташкилот томонидан назорат қилинадиган Ишакбини қўриқхонасидан 57 км шимоли-шарқда топилган.
Аҳоли ноёб оқ жирафаларни 2017 йил июн ойида кўришган.
Браконерлар Танзания ва Эфиопияда ҳам оқ жирафаларини йўқ қилишган.