Реклама ўзбек тилида бўлиши керак - бош вазир

Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили бўла туриб, пойтахт кўчаларидаги қарийб 40 фоизи аралаш тилларда, яна 30 фоиздан зиёди бошқа тилларда берилмоқда...
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов жорий йилнинг 9 март куни Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган видеоселектрда пойтахт кўчаларидаги рекламаларнинг ўзбек тилида бўлиши кераклиги тўғрисида тўхталди

Бош Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда пойтахт кўчаларида ташқи рекламаларнинг атиги 30 фоизга яқинигина давлат тилида бўлса, қарийб 40 фоизи аралаш тилларда, яна 30 фоиздан зиёди бошқа тилларда берилган.

Пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланди

Узоқ хорижни қўйиб туринг, яқин қўшниларимизда ҳам рекламалар ўз она тилларида берилади. Буни қонун билан мустаҳкамлаб қўйишган. Қозоғистон, Россия, Грузия ва бошқа давлатларда она тили давлат даражасида муҳофаза этилган.

Мана биз ҳам шу ишни бошладик, йўлимизда охиригача қатъий турамиз, буни барча яхши англаб олиши шарт, –  дея таъкидлайди Арипов.

Бош вазир шунингдек, бугунги кунда ҳеч бир тадбиркор фаолиятига тўсиқ қўйилмаслиги, аксинча, уларнинг эркин фаолият юритишлари учун имконият яратилаётганлиги хусусида тўхталди.

Хусусан, жорий йилнинг 20 февраль куни ҳукуматнинг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, эндиликда ташқи реклама объектларини қуриш улардан фойдаланишни аниқ тартиблар асосида янада эркинлаштирилиши кўзда тутилган.

Бироқ, тадбиркорлар истеъмолчиси ўзбек аҳолиси эканлигини била туриб  бошқа тилда эълон бериш амалиётига чек қўйиш шарт.