Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги РФга ишга таклиф қилмоқда

Йўл, миграцион рўйхатга олиш, патент харажатлари кейинчалик иш ҳақидан 11 ой давомида бўлиб тўлаш шарти билан иш берувчи томонидан қоплаб берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларига Россияда иш таклиф қилмоқда.

"Россиянинг Владивосток шаҳрида иш берувчининг таклифига биноан гўшт ва колбаса ишлаб чиқариш цехига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга таклиф этилади", - дейилади хабарда.

Москвада патент нархи ошди

Цехга юкловчилар ва ишлаб чиқариш хоналарини тозаловчилар таклиф этилмоқда.

Талабгорларга қўйиладиган талаблар: 

- Юкловчи 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркак, ўрта маълумотга эга, жисмонан соғлом бўлиши;
- Ишлаб чиқариш хоналарини тозаловчиси 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган аёл, ўрта маълумотга эга, жисмонан соғлом бўлиши.

Иш ҳақи синов муддати (1 ой) давомида 23 000 рубль, кейинги ойдан 30 000 рублдан бошланади.

Иш жадвали сменада ташкил этилган.

Ётоқхона биринчи ой учун бепул, иккинчи ойдан 3000 рубль тўланади.
Йўл, миграцион рўйхатга олиш, патент харажатлари кейинчалик иш ҳақидан 11 ой давомида бўлиб тўлаш шарти билан иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиши мумкин.