Қирғизистон масжидларини дезинфекциялаш бошланди - фото

Пойтахтда 68 та масжид мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида санитария-эпидемиология назорати мутахассислари томонидан икки марта дезинфекция қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Республика масжидларида коронавируснинг олдини олиш мақсадида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Бугун Бишкекдаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари Марказий масжидида дезинфекция ишларини амалга оширдилар.

Дезинфекция тадбирлари икки марта пойтахтдаги барча 68 та масжидда ўтказилади.

Бундан аввал республика мусулмонлар идораси масжидларда фуқаролар орасида коронавирусга қарши профилактик чоралар ҳақида тушунтириш ишларини олиб борилиши тўғрисида топшириқ берди.