Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғанга Суриянинг саккизта “Панцирь” ракета-ракета тизимлари йўқ қилинганлиги ҳақида тақдим этилган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Вазирликка кўра, бундай маълумотлар “бўрттирмадан бошқаси эмас”, деб ёзади РИА Новости.
Аввалроқ Эрдоған Туркия Қуролли кучлари Суриянинг Идлиб шаҳрида саккизта “Панцирь” зенит-ракета-тўп тизимини йўқ қилганини айтган эди.
“Биз дронларимиз ёрдамида Идлибда саккизта “Панцирь”ни йўқ қилдик. Уларнинг нархи жуда баланд, булар муҳим ҳаво мудофааси тизимлари”, - деди Эрдоған турк журналистларига.
Россия ҳарбийларининг таъкидлашича, Суриянинг асосий ҳаво мудофаа тизимлари, шу жумладан, “Панцирь”лар, асосан Дамашқ ҳудудида жойлаштирилган ва Идлибда ҳукумат кучларини фақат тўртта зенит-ракета-тўп тизимлари ҳимоя қилган. Вазирлик турк учувчисиз қурилмаларининг оммавий ҳужуми натижасида иккита “Панцирь” зарар кўрганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, ҳарбийлар ушбу комплексларни деярли қайта тиклаб бўлганлар.
Sputnik радиоси эфирида РИСИ Яқин ва Ўрта Шарқ Маркази раҳбари Владимир Фитин Туркия томони бу каби баёнотларни ички сиёсий мақсадлар учун айтмоқда деган фикрни билдирди.
“Биринчидан, бунинг ҳаммаси ички истеъмол учун, яъни гарчи Туркия сурия армиясини у шу пайтгача эгаллаб турган позицияга сиқиб чиқара олмаган бўлсада, аммо турк армияси қандай буюк муваффақиятларга эришганини кўрсатиш айтиляпти. Россиянинг илғор ҳаво мудофааси тизимини йўқ қилишга муваффақ бўлган Турк қуролли кучлари қанчалик муваффақиятли ҳаракат қилганини халқига кўрсатиш мақсадида. Менимча, гап фақат шунда”, - деди Владимир Фитин.