Намангандаги хиёбонларнинг бирида 50 ёшли фуқаро пичоқлаб кетилди

Ёши 50 дан ошган икки танишнинг хиёбондаги учрашуви пичоқбозлик ва улардан бирининг ўлими билан якун топди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Наманган вилоятида икки танишнинг хиёбондаги учрашуви пичоқбозлик билан якун топди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 7 март куни содир бўлган. 52 ёшли И.М таниши 50 ёшли Б.Н билан вилоятдаги Ўзбекистон кўчасида жойлашган хиёбонда учрашган.

Пичоқ билан шифохона тинчлигини бузган йигит шифокорлардан узр сўради

Бир оздан сўнг улар ўртасида ўзаро низо чиққан. И.М ёнида олиб юрган пичоқ билан Б.Н.нинг чап сон қисмига уриб, тан жароҳати етказган. Сўнгра жиноятчи ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада эса Б.Н. кўп қон йўқотиб, воқеа жойида вафот этган.

Кўрилган чоралар натижасида И.М. ушланган ва ҳозирда гумонланувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (ўлимга сабаб бўлган, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.