Коронавирус фойдаси - Хитойда биринчи бор ҳаво тозаланиши кузатилди

Транспорт ҳаракати ва корхоналар фаолияти тўхтатилиши натижасида Хитой атмосфераси заҳарли газлардан сезиларли даражада тозаланиши кузатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. НАСА ва ЕКА (Европа Космик агентлиги) спутниклари биринчи маротаба Хитой осмонида Азот диоксиди (NO2) сезиларли даражада камайишини қайд этишди.

Коронавирус фойдаси - Хитойда биринчи бор ҳаво тозаланиши кузатилди

Январ ойининг охирида Хитой ҳукумати коронавирус тарқалиши муносабати билан Ухан ва бошқа йирик шаҳарларда автотранспорт ҳаракатини ва маҳаллий корхоналар ишлашини таъқиқлаб қўйишган, миллионлаб кишилар карантин ва уй шароитида ишлашга ўтган эди.

Бунинг натижасида Хитой тарихида биринчи бор улкан ҳудудда азот диоксиди гази сезиларли даражада камайиши кузатилди. НАСА ҳаво сифатини кузатувчи мутахассис Фэй Лю айтишига қараганда 2008 йилда Пекинда Олимпиада бўлиб ўтган кунларда ҳам транспорт ҳаракати чекланиши ва ҳаво ифлосланиши камайиши кузатилган.