GMдан машина олмайман: ўзбекистонликлар нарх ошишига қарши флешмоб уюштиришди

Янги #GM_Uzbekistondan_moshina_olmayman хештеги ижтимоий тармоқларда тобора оммалашмоқда. Одамлар шу тариқа ўз норозиликларини намойиш этишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Ўзбекистонликлар UzAuto Motors компаниясининг автомобиль нархиларини оширганига қарши флешмоб уюштиришди.

Янги #GM_Uzbekistondan_moshina_olmayman хештеги ижтимоий тармоқларда тобора оммалашмоқда. Одамлар шу тариқа ўз норозиликларини намойиш этишмоқда.

Кўпчилик UzAuto Motors (аввалги General Motors Uzbekistan) компанияси умуман ёпилиб кетса, қарши эмаслигини ёзмоқда.

“Одамлар машина олиш учун йиллаб пул йиғади. Лекин ҳар доим унинг нархи оширилиши туфайли уни сотиб ололмайди. Ушбу ижтимоий норозилик билан биз бундай нарх оширилишига қарши эканимизни исботламоқчимиз”, - дея ёзади куюниб оддий фуқаролардан бири.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча UzAuto Motors компанияси 9 мартдан автомобиллар учун янги нархларни эълон қилган эди. Унга кўра, автомобиллар нархи турига қараб 3 фоиздан 21 фоизгача ошган.