Шифокорлар коронавируснинг янги аломатларини аниқлашди

Сипгапурлик шифокорлар олиб борган тадқиқотда беморларда коронавирус учун одатий бўлган аломатлар тумов, йўтал ва томоқдаги оғриқ кабилар бўлмаган. Лекин таҳлиллар буни аксини кўрсатган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Сингапурда бир гуруҳ шифокорлар коронавируснинг янги аломатларини аниқлашди. Уларнинг тадқиқот натижалари Lancet журналида чоп этилган.

Олиб борилган тадқиқотларга қараганда, баъзи беморларга аввалига денге безгаги ташхиси қўйилган. Улар юқори ҳарорат ва қичитадиган тошмалардан шикоят қилишган. Шу билан бирга уларда коронавирус учун одатий бўлган аломатлар тумов, йўтал ва томоқдаги оғриқ кабилар бўлмаган.

Коронавирус юқтирмаслик бўйича муҳим тавсиялар

Уларга денге безгагидан даволаниш ёрдам бермаган. Беморлар нафас олишнинг қийинлашишидан шикоят қила бошлаганлар. Сўнгра уларни коронавирус бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида қўшимча равишда текширишган. Таҳлиллар ижобий натижаларни кўрсатган.

Шифокорлар ҳамкасбларини ташхис ўтказишга жиддий ёндашишга чақиришган ва нотўғри табобат жамоатчилик соғлиғига путур етказишини эслатиб ўтишган.

COVID-19

2020 йилнинг 10 март ҳолатига кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавируси билан касалланганларнинг умумий сони 114 мингдан ошган. Коронавирус 100 дан зиёд мамлакатда қайд этилган. Жанубий Корея, Япония, Италия ва Эронда вируснинг авж олиши кузатилмоқда. Мазкур касалликдан 4019 киши вафот этган ва салкам 64 минг киши эса тузалиб кетган.