Мактабгача таълим вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёев қарори билан Қаҳрамон Олимов Ўзбекистон мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Қаҳрамон Олимов Ўзбекистон мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Қаҳрамон Олимов Ўзбекистон президентининг 2020 йил 6 мартдаги қарорига асосан ушбу вазифани бажаришга киришган.

Мактабгача таълим вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Олимов 1967 йили туғилган. Педагогика фанлари доктори, профессор.

2018 йилдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлигининг “Педагог кадрлар сифатини ошириш ва педагогика коллежлари фаолиятини мувофиқлаштириш” бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

2018 йилгача Бухоро мухандислик технология институтининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.