Болалар бошланғич таълимга бепул ва мажбурий ўқитилади

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тўлиқ таъминланади. Тайёрлов гуруҳлари учун ўқув йили 2020 йил 10 мартдан бошланиб, 20 августда тугайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ҳукуматнинг жорий йил 9 март куни имзоланган (“Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли) қарори бўйича, болаларни бошланғич таълимга мажбурий 1 йиллик бепул тайёрлаш тизими жорий этилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали маълум қилди

Боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим берилади

Қарор ижроси 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тўлиқ таъминланади. Тайёрлов гуруҳлари учун ўқув йили 2020 йил 10 мартдан бошланиб, 20 августда тугайди.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб эса тайёрлов ҳар йили 2 сентябрдан бошланиб, кейинги йилнинг 25 майида тугайди.

Боғча ва улардан ташқари ташкил этиладиган тайёрлов гуруҳларининг тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган ҳисобланади, улар 1 йиллик мажбурий бепул тайёрловдан озод этилади.

Тайёргарликдан ўтгач, болаларга давлат намунасидаги сертификат берилади. Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилига келиб, 6 ёшдаги 100 фоиз болалар мактабгача таълимга жалб этилади.

Тайёрлов гуруҳлари боғчаларда ташкил этилади. Ундаги болалар сони 30 нафардан ошмаслиги, улар 3-4 соат давомида ўқитилиб, таълим-тарбия жараёни бир ёки икки сменада ташкил этилиши белгиланган.

Боғча мавжуд бўлмаган ёки етарли шароит бўлмаган тақдирда тайёрлов гуруҳлари бошқа мос биноларда ташкил этилиши мумкин.