ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Қирғизистон ИИВ Халқаро хотин-қизлар кунида Бишкекда фаоллар ҳаракати ўтказишга уринган ноқонуний юришнинг олдини олди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.
Шаҳарнинг Свердлов тумани ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, акция олдиндан келишилмаган, шунинг учун одамлар тинчини бузганларга нисбатан куч ишлатишга тўғри келган.
Юриш соат 12:00 да Ғалаба майдонида режалаштирилган, аммо бир гуруҳ номаълум шахслар бунга халақит қилишган. Юзага келган жанжалдан сўнг воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот ходимлари етиб келишган ва улар ноқонуний акциянинг бир неча иштирокчисини қўлга олишган.
Акция иштирокчиларининг айримлари плакат кўтариб олишган ва “Юришга рухсат йўқ, зўравонликка бор” дея қичқиришган. Шунингдек, улар ИИВ ходимларига “буни уларнинг оналари кечирмасликларини” айтишган.
Туман ИИО маълумотларига қараганда, митингни “Феминалле” ва “8/365” жамоатчилик ҳаракати вакиллари ташкиллаштиришган. Акция туман ҳукумати билан мувофиқлаштирилмаган. Қолаверса, ўтказилиши кутилаётган тадбирдан ҳуқуқ-тартибот органларининг хабари бўлмаган. Натижада бу провокация ва жамоат тартибини бузилишига олиб келган.
“Сведлов тумани аҳолиси Ғалаба майдонидаги тартибсиз митинг юзасидан норозилик изҳор этди. Бу ерда шаҳарликлар Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган жангчиларнинг хотирасини ёд этишади”, - дейилган хабарда.
Улар орасида эҳтимолий провокаторлар бўлиши мумкин бўлган жанжал иштирокчилари ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун қўлга олинган.