Боксчи Бобоусмон Батуров Токио-2020 лицензиясига эга бўлди

Иордания пойтахтидаги бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнирда Бобоусмон Батуров ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб Токио-2020 лицензиясига эга чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Бобоусмон Батуров биринчилардан бўлиб Токио-2020 лицензиясига эга бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

ХОҚ Токио-2020 Олимпиадаси бўйича расмий баёнот билан чиқди

Батуров Иордания пойтахтидаги бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнирда муваффақиятли иштирок этган.

“Хитойлик Кионг Ерсунга қарши жанг олиб борган юртдошимиз 3 раунд давом этган беллашувда устунлигини намойиш қилди ва баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди. Энг асосийси, ушбу ғалаба Батуровга Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим қилди”, - дейилади хабарда.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациянинг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йўлланмалари сони 15 тага етди. Бугун Олимпиада лицензиялари учун рингга яна 4 нафар боксчи кўтарилади.