“Ўзбекнефтгаз”: 1 мартдан бошлаб дизель ёқилғиси нархи пасайтирилди

Компания 1 мартдан бошлаб импорт дизель ёқилғисининг нархи 7300 сўмга пасайтирилганини маълум қилди. Яқин кунларда юқори сифатли Аи-95 маркали бензинни аҳолига сотишни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” компанияси 1 мартдан бошлаб импорт дизель ёқилғисининг нархи нархи 7500 сўмдан 7300 сўмга пасайтирилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, "Ўзбекнефтгаз"АЖ UNG миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида АИ-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган. Айни пайтда пойтахт ва Тошкент вилоятида, Наманган, Фарғона, Андижон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги 45 дан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаларида юқори сифатли нефт маҳсулотларининг сотуви йўлга қўйилган.

Тошкент ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 ёқилғиси сотилмоқда

“Одатда, нарх талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат нуқтасида белгиланади. Маҳсулот нархини пасайтириш талабни оширади ва таклифни камайтиради. Бундан ташқари истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржада дизель ёқилғисини сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан дизель ёқилғисининг нархи камайтирилди. Бу билан ушбу маҳсулотни сотиш ҳажмини оширишга эришамиз”, - дейди “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” МЧЖ директори Мирзоҳид Мусаев.

Корхона яқин кунларда юқори сифатли Аи-95 маркали бензинни аҳолига сотишни режалаштирмоқда.