Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан 83 нафар маҳкумаларни афв этди

Афв этилган аёлларнинг 12 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 29 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Афв этилганларнинг 7 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. “Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ адашиб, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёллар афв этилди.

Шавкат Мирзиёев 92 кишини афв этди

Афв этилган аёлларнинг 12 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 29 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 17 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади.

Бир сўз билан айтганда, 58 нафар аёл жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда.

Шунингдек, 25 нафар маҳкума аёлга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 7 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этади.