Шавкат Мирзиёев ЕТТБ раҳбари билан нималарни муҳокама қилди

Учрашувда томонлар узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. Қўшимча маълумот материалда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Кеча, 5 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабартини қабул қилди, деб хабар беради матбуот хизмати.

"Шавкат Мирзиёев Суми Чакрабартининг икки томонлама ҳамкорликнинг замонавий даражасига эришишдаги шахсий ҳиссаси ва фаол саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади", - дейилади баёнотда.

Сума Чакрабарти ЕТТБ Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва шериклик портфелини тубдан кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Инфратузилмани модернизация қилиш, банк секторини, тўқимачилик ва бошқа соҳаларни, кичик бизнес ташаббусларини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларни тайёрлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ раҳбари билан нималарни муҳокама қилди

Томонлар, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар, илғор тажрибалар, билим ва технологияларни жалб этишга кўмаклашишга қаратилган қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартибини муҳокама қилдилар.

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳукумати ва ЕТТБ энергетика ва уй-жой-коммунал соҳаларидаги лойиҳалар учун умумий қиймати 246,1 млн.долларни ташкил қилувчи кредит битимини имзолаган.