Сиёсатшунос Афғонистон бош вазирига суиқасд қилиш ҳолати юзасидан фикр билдирди

Сиёсатшунос, Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи мутахассиси Андрей Серенко Афғонистон бош вазири Абдулла Абдуллага суиқасд версияси ҳақида гапирди.
Sputnik

Афғонистонда мамлакат бош вазири Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилди. Ҳодиса шиа исломий бирлик партияси “Ҳизб-э Ваҳдат” етакчиси Абдул Али Мазарининг хотира куни муносабати билан ўтказилган маросимда юз берди.

Эксперт фикрига кўра, ҳужумниннг мақсади айнан шахсан бош вазир бўлгани ҳақида гапириш эрта.

“Шимолий альянс – бу толибларнинг анъанавий рақиби, улар бирон бир тадбирга йиғилишганда, “Толибон” аъзолари томонидан тез-тез ҳужумлар уюштирилади. Ўйлайманки, агар Абдулла Абдуллани ҳақиқатда ўлдиришмоқчи бўлганида, албатта буни амалга оширишган бўларди, бу қийин эмас”, - дейди Серенко.

Эксперт “бу ҳужум афғон аҳолисини қўрқитиш ва беқарорликни тарқатишга навбатдаги уриниш” деб таъкидлади. Бироқ, Ғанининг рақиблари томонидан амалга оширилган провокация бўлиши мумкин.

Мутахассиснинг батафсил изоҳини қуйидаги подкастда тинглашингиз мумкин.

Сиёсатшунос Афғонистон бош вазирига суиқасд қилиш ҳолати юзасидан фикр билдирди