Қозоғистонда Россиядан қурол олиб келиш билан шуғулланганлар қўлга олинди

Ташкилотчилардан 11 та “Макаров” тўппончаси ва 1300 дан ортиқ патрон мусодара қилинган. Ҳибсга олинганларни 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россиядан Қозоғистонга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беришда иштирок этган трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари республиканинг Акмола вилоятида қўлга олинди. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати хабар қилди.

“Миллий хавфсизлик органлари томонидан кўп босқичли тезкор жараёнда контрабанда ташкилотчиларидан 11 та “Макаров” тўппончаси ва уларга 1300 дан ортиқ патрон мусодара қилинди", - дейилади Миллий хавфсизлик қўмитаси баёнотида.

Қозоғистонда Россиядан қурол олиб келиш билан шуғулланганлар қўлга олинди

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳибсга олинганларни 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Қозоғистонда Россиядан қурол олиб келиш билан шуғулланганлар қўлга олинди