Россияда яна бир коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди

Касалланган шахс Италия фуқаросидир. У Россияга 29 март куни келган, 2 март куни эса ЎРИ аломатлари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россияда яна бир коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Роспотребнадзор хабар қилди.

Касалланган шахс Италия фуқаросидир. У Россияга 29 март куни келган, 2 март куни эса ЎРИ аломатлари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Италиялик инфекция боксига ётқизилган, таҳлил эса коронавирусни аниқлаган.

Идорга хабарига кўра, беморнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Путин Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга баҳо берди

“Касаллик енгил клиник шаклида ўтмоқда, касалликни енгиллаштирувчи табобат ўтказилмоқда”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Россияда бемор билан мулоқот қилганлар ҳам шифокорлар назоратига олинган.

Россияда илк иккита коронавирус билан касалланиш ҳолати январь охирида аниқланган эди. Ҳар иккила бемор Хитой фуқаролари эди. Улар шифохонада даволанишда ва тузалгандан кейин уларга жавоб берилди.

Яна бир коронавирус билан касалланиш ҳолати Россияда 2 март куни кузатилшган эди. Ўшанда касаллик Италиядан қайтган россияликда аниқланган. Ҳозир у карантинга жойлаштирилган ва даволанмоқда.