Ўзбекистон коронавирусдан холи туристик жозибадор мамлакатлар рўйхатига кирди

Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туристик жиҳатдан жозибадор мамлакатлар рўйхатига киритилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Буюк Британиянинг “The Telegraph” газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туристик жиҳатдан жозибадор 19 мамлакат қаторига қўшди, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Ўзбекистонда янги “Туризм 365” телеканалини ташкил этиш таклиф қилинди

“Telegraph Travel” ёзувчиси Сара Уилернинг сўзларига кўра, “катталиги Испаниядек келадиган бу давлат, ўзидан нур ва ажиб гўзалликни таратиб туради. Замонавий Ўзбекистонда Буюк Ипак йўлининг уч буюк шаҳри (Бухоро, Хива ва Самарқанд) ва Тян-Шан тоғ массиви жойлашган”.

Ўзбекистондан ташқари ушбу рўйхатга Аргентина, Намибия, Куба, Туркия, Мўғулистон, Мадагаскар, Перу, Малдив, Малта, Лаос, Ботсвана, Жанубий Африка, Чили, Полша, Колумбия, Венгрия, Боливия ва Танзания каби давлатлар киритилган.

Нашрда таъкидланишича, ушбу мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган, шу билан бирга, у ерларда кўриш мумкин бўлган жойлар талайгина.