ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. ОПЕК Бош котиби Муҳаммад Баркиндо Россия Энергетика вазири Александр Новак билан учрашув вақтида анъанавий қўл билан кўришишни ҳазил тариқасида оёқ билан "саломлашишга" алмаштирди.
Салом-аликнинг янги усули ОПЕК расмий саҳифасида эълон қилинган.
Кадрларда кўриниб турибдики, кўришишнинг янги усулида иккала томон товонларини бир-бирига теккизиши лозим. Видеода тадбир иштирокчилари бир-бирларини табассум билан шундай қарши олганликлари тасвирланган.
Сал олдин Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер канцлер Ангела Меркельнинг қўлини сиқишдан бош тортган эди.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II ҳам коронавирус туфайли эндиликда мукофотларни қўлқопда топширмоқда.